UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  4 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Роналду туғруқ пайтида вафот этган эгизаклардан бири ҳақида: “Отамнинг вафотидан кейин ҳаётимдаги энг оғир ҳолат” Янгиликлар

Роналду туғруқ пайтида вафот этган эгизаклардан бири ҳақида: “Отамнинг вафотидан кейин ҳаётимдаги энг оғир ҳолат”

Апрель ойида “Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес эгизак фарзандларни дунёга келтириш керак эди.

Бироқ, туғруқ вақтида унинг қизи соғлом туғилган, аммо ўғли вафот этган.

“Бу отамнинг вафотидан кейин ҳаётимдаги энг оғир лаҳзадир.

Аллақачон, фарзандли бўлсанг, барчаси яхши бўлади деб ўйлайсан. Бу қийин, Жоржина билан иккимиз учун ҳам оғир давр эди.

Бу нима учун биз билан содир бўлганини тушуна олмасдик. Ростини айтсам, бу ҳақиқатан жуда қийин эди.

Эҳтимол, ўша ҳолат ҳаётимдаги энг оғир давр эди. Мен ва оилам учун, айниқса, Жоржина учун.

Баъзан, оила-аъзоларим ва дўстларимга (қизим туғилгани) қайғу ва қувончни ҳис қилмаганимни тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Тушунтириш мушкул, йиғлашни ёки хурсанд бўлишни билмайсан. Бунга қандай реакция билдиришни билмайсан”, дейди португалиялик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика