UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  1 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  1 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  8 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6

Қатар U-23 бош мураббийи Николас Кордова: "Аввалгиларидан фарқли равишда мусобақага ёшроқ таркиб билан келдик" Янгиликлар

Қатар U-23 бош мураббийи Николас Кордова: "Аввалгиларидан фарқли равишда мусобақага ёшроқ таркиб билан келдик"

U-23 Осиё Кубоги "А" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Эрон – Қатар беллашуви олдидан қатарликлар иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда бош мураббий Николас Кордова ва дарвозабон Салоҳ Закария қатнашди.

"Мусобақага Осиёнинг энг кучли терма жамоалари йиғилган. Бу бир томондан авлодни янада кучайишига ёрдам беради. Яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижа кўрсатишни кутяпмиз", – деди Николас Кордова.

- Салоҳ Закарияга савол. Биринчи тур доим қийин бўлади. Эртанги ўйиндан нималарни кутяпсиз?

- Мусобақада иштирок этаётганимдан хурсандман. Бу мен учун учинчи турнир. Умуман олганда, ҳеч бир жамоа учун осон бўлмайди.   

- Қатар терма жамоасида жуда яхши авлод шаклланганди. Бош мураббий бугунги авлод ҳақида нима дея олади?

- Ўйлайманки, ҳозирги авлодимиз ҳам яхши. Ҳозирги мусобақага аввалгилардан фарқли равишда 23 эмас, ёшроқ таркиб билан келдик. Асосий терма жамоамизга футболчиларни етказиб берсак, хурсанд бўламиз. 

- Мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кечди? Турнирнинг 3 та фаворитини санаб беринг.

- Биз мусобақага Қатарда ва хорижда ҳозирлик кўрдик. Фаворитга келсак, ҳар бир жамоада имконият бор. 

- Гуруҳдаги асосий рақобатчи сифатида қайси терма жамоани кўрсата оласиз? 

- Алоҳида кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб, буни билиб оламиз. Натижа учун қўлимиздан нима келса, ҳаммасини қиламиз.

- Мусобақага келишдан олдин бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдингиз. Жамоанинг аниқ бир ўйин услуби шаклландими? 

- Турниролди ўйинлар албатта ёрдам беради. Мусобақа давомида бу бизга қўл келади. 

- Минимум мақсад қандай?

- Биз минимум эмас, максимум натижа ҳақида ўйлаганмиз. Биз узороққа боришни режа қилганмиз. Ўйлайманки, бу қўлимиздан келади. 

- Салоҳ Закарияга савол. Эрон ҳақида нималарни биласиз?

- Биз мураббийлар штаби билан уларнинг ўйинини ўрганиб чиқдик. Эрон билан қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлаган ниятимизга етамиз деган умиддамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика