

Илк турда "Ал Дуҳаил"га ютқазган "Қатар СК" 2-турни сафарда "Ал Вакра"га қарши ўйнади. Учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Қатар СК" мавсумни иккита мағлубият билан бошлади. Ўзбекистонлик Сардор Рашидов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. "Қатар СК" навбатдаги учрашувни 14 сентябрь куни ўз майдонида "Ал Гарафа"ни қабул қилади.
Қатар Юлдузлар лигаси. 2-тур
"Ал Вакра" - "Қатар СК" 2:0
Голлар: Алехандро Галвез 39 автогол, Исмоил Маҳмуд 69.




