Қатар шайхи "Ман Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича бешинчи ва охирги таклифини жўнатди
07 июн 2023 22:08
Янгиликлар
Қатар шайхи "Ман Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича бешинчи ва охирги таклифини жўнатди
Глейзерлар эса масалани пайсалга солиш билан бандлар.
Қатар шайхи Жасим бин Жобир Ал Тани "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш бўйича янги таклиф жўнатди. Sky Sports нашрининг қайд этишича, шайх Жасим ўзининг бешинчи, яхшиланган таклифини юборди. Ушбу таклифда МЮнинг 100% акцияларини сотиб олиш назарда тутилган. Шу билан бирга, Шайх Жасим жамоанинг барча қарзларини тўлайди ва 1 млрд фунт клуб тизимига сармоя киритади. Жасим бин Жобир Ал Тани бу таклиф сўнггиси эканлигини Глейзерларга эслатиб ўтган ва жума кунига қадар уларга вақт берган.
Эслатиб ўтамиз, Ал Тани берган тўртинчи таклифда 5 млрд фунт сумма ёзилганди. Ўшанда Глейзерлар клуб учун 6 млрд сўрашган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар