UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Карикатура: "Челси"нинг трансферлар ойнасидаги навбатдаги трансфери - Менди  1 15:10Аллегри "Рома"ни бошқариши мумкин  1 14:48"Интер" Эриксен учун 27 млн евро олмоқчи  3 14:47Бош мураббийсиз ўтган ўйин, ғалаба ва плей офф йўлланмаси. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  2 14:26УЕФА Суперкубоги. "Бавария" - "Севилья": бош соврин кимга насиб этади?  7 14:17Расман: Эдуард Менди "Челси"га ўтди  11 13:57Рюдигер - "Барселона" учун бош трансфер мақсади  2 13:34"Челси" футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин  3 13:26Coca Cola Суперлигаси. 16-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5  2 13:1153 ёшли Миура - Япония чемпионатида ўйнаган энг ёши катта ўйинчи бўлди  11 13:09Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Насаф" клуби раҳбарияти билан учрашди  32 12:58Жалолиддин Машарипов: "Ўйинларимиз билан гуруҳдан чиқишга лойиқлигимизни исботлай олдик"  26 12:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда (27 та махсус)  0 12:38Карикатура: "Атлетико"да доим ажойиб ҳужумчилар бўлган  3 12:17Olamsport: Хамзат UFC рейтингига киритилмади, "Хабиб мен каби телба эмас" ва бошқа хабарлар  0

Қатар. "Қатар" СК дуранг ўйнади, Рашидовдан ассист Янгиликлар

Қатар. "Қатар" СК дуранг ўйнади, Рашидовдан ассист

Қатар чемпионатининг 19-тури доирасидаги "Қатар" СК - "Умм Салал" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Қатар" СК - "Умм Салал" 1:1

Гол: Кайке (51), Фаҳад Ҳалфан (72). 

"Қатар" СК: Жассим Ал Хаил (Мутасим Ал Бустами, 15), Муҳаммад Ал Раби, Али Авад (Абдулазиз Одил, 67), Носир Пир, Мехди Баррахма, Абдунасур Ал Ҳаётий, Алехандро Гальвес, Эйса Паланги, Ҳамад Мансур (Ҳолид Абдулрауф, 89), Сардор Рашидов, Кайке Родригес.

"Умм Салал": Солиҳ Ал Каани (Мухсин Томбари, 46), Иброҳим Носир (Абдулраҳмон Абубакар, 87), Аюб Азизи, Рауль Бесерра (Фаҳад Ҳалфан, 61), Исмоил Иброҳим, Муҳаммад Касола (Одил Ал Сулаймоний, 46), Волид Меслуб, Баба Малик, Куайе Авулжи (Рами Фаёз, 61), Яҳё Умар, Энес Сипович.

Огоҳлантириш: Рауль Бесерра (9), Носир Пир (30), Мехди Баррахма (60), Алехандро Гальвес (63), Абдулазиз Одил (71).

Катар СК

Катарс Старс Лига . 19-тур

03/08/2020, 20:45

1
:
1
Тугади

Умм-Салал

45'
90'

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Сардор Рашидов ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган учрашувда "Қатар СК" дурангга эришди.

90+3. Кайке ҳужумга ўтиб кетаётганди. Аюб Азизи уни тўхтатди.

5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААА!! Рашидовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ерга бир сапчиб, дарвоза томон кетаётганди. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди.

89. ЗАРБААА! Кайке қулай нуқтадан жудаааа ноаниқ зарба йўллади.

88. "Умм Салал" тинмай босим қилмоқда. Бурчакдан узатилган тўпни Бустами уриб юборди.

85. Шарҳловчига қойил. Шундай зерикарли ўйинни жуда тез ва қизиқ шарҳламоқда. Шарҳни эшитиб ўйинни кўргинг келаверади)

82. Қатарлик футболчилар жуда ҳам интизомли экан. Ишлатган фоли учун бирданига кечирим сўраб кетишмоқда (безбетларча югуриб кетишмаяпти).

81. Рашидовнинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

79. "Умм Салал" ҳимоячиси хатога йўл қўйганди. Кайке вазиятни ўқишда кечикди ва ҳимоячи ўз хатосини тўғрилаб кетди.

76. ИЕЕ!! Рашидовнинг тўп узатишидан кейин рикошет бўлиб, тўп дарвозага кириб кетганди, чизиқдан ўтгандек кўринди. Тўпни аввалига дарвозабон, кейинчалик ҳимоячи қайтариб юборди. ВАРда кўриб чиқиш керак эди.

72. ГОЛ! Фаҳад Ҳалфан пенальтидан унумли фойдаланди!

71. ПЕНАЛЬТИ! "Қатар СК" дарвозаси томон.

70. ВАР ишга тушди. Абдулазиз Одил ўз жарима майдончаси ичида Аюб Азизини йиқитгани учун пенальти белгиланиши мумкин. Умуман олганда бу вазият пенальтига тортади. Абдулазиз Одилга сариқ.

63. Жуда чиройли ва ибратли вазият. Гальвес рақибини ортидан йиқитди. Бесерра унга югуриб келиб, эътироз билдирмоқчи бўлганди. Гальвес қўлларини бирлаштириб, Бесеррадан кечирим сўради. Бесерра Гальвес билан қўл уриштириб ўтиб кетди. Ажойиб!

62. Ўйинни кўриб, қанақасига Қатар чемпионати Ўзбекистонникидан юқори туришига тушуна олмаяпман...

60. УХХХХ!! ВАР ишга тушди. Эҳтимолий қизил карточка кўриб чиқилди. Яхшики Баррахма рақибини ургани учун ҳакам сариқ карточка билан чекланди.

58. ЗАРБАААААА!! Рашидовнинг фаоллигидан кейин Али Авад рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Посбон тўпни қайтарди.

56. ЗАРБАААААА!!! Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпга Кайке боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

53. Тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Сардор Рашидовни Умар Яҳё очиқасига ушлаб тўхтатди.

51. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Рашидов марказда рақибидан тўпни олиб қўйди ва рақиб жарима майдончаси ёнигача келди. Кейинчалик Кайкега пас оширди. Кайке бир уринишда дарвозани ишғол қилди. Сардордан ассист!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Демак, жамоалар майдонга қайтишди. Иккинчи бўлим бошланишга тайёр.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0.

45+6. ВАР ишга тушди. Ҳакамлар эхтимолий пенальтини кўриб чиқишди. Бироқ бу паллада Касола ишлатган фолига пенальти берилмади.

45+4. Рашидов бир рақибин икки-уч марта алдаб тўпни қанотдан дарвоза ёнига узатди. Подача бироз ўхшамай қолди.

45+2. ЗАРБААААААА!! Рашидовнинг бурчакдан оширган тўпига Ҳамад Мансур боши билан зарба бироз ноаниқ зарба йўллади.

45+1. ЗАРБААААААА!! Рашидовнинг бу сафарги кучли ва айланма траекторияли зарбасини посбон қийинчилик билан уриб юборди.

Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБАААААА!! Рашидовнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасини Каани ушлаб олди.

44. Жуда нозик вазият. Касола "Қатар СК" жарима майдончаси ичида бир неча рақибини алдаганди. Ҳимоячи уни йиқитиб тўпни олиб қўйди.

42. Тўп Бесеррага ўтганида у "Қатар СК" посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетарди. Яхшики тўп рикошет билан Ал Бустами қўлларига бориб тушди.

40. Палангининг жаримадан узатган тўпини Касола қайтариб юборди.

37. ЗАРБААААААА!! Носир Пирнинг узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбасини Каани қийинчилик билан ушлаб олди.

36. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Волид Меслубнинг хаволатиб узатган тўпига Бесерра боши билан зарба йўллай олмади.

33. Барраҳма рақиби Бесерра "Қатар СК" жарима майдончаси ичига кириб келиши ва дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетишига йўл қўймади.

30. УХХХХХХ!!! Марказда Касолага қарши оёқни тикка олиб бориб, хавфли ўйнагани учун Пир Носир огоҳлантирилди.

27. Али Авад марказда Рашидов томон ноаниқ пас бериб, айбни Сардорга тўнкаб қўйди. Бу паллада тўп Рашидовнинг яқинига ҳам келмаганди. Айтганча, Рашидов чап қанотга ўтиб олди.

26. Иброҳим Носирнинг қанотдан "Қатар СК" жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб қолишди.

24. Рашидов бошлади. Марказда у бир йўла уч футболчининг орасидан ўтиб, жамоадоши учун пас берди. Чиройли вазият бўлганди.

22. "Қатар СК"нинг бу сафарги ҳужуми Кайкенинг ноаниқ паси сабабли узилиб қолди.

19. "Умм Салал" ҳужумга ўтиб кетаётганди. Гальвес фол орқали ҳужумни тўхтатди.

16. УХХХХ!! Жассим ўрнига майдонга тушган Ал Бустами "қовун тушуриши" мумкин эди. Жамоадоши узатган тўпни тепиб юборишда Мутасим хатога йўл қўйиб, дарвозасига киритиб қўйиши мумкин бўлганди. Тўп бурчакка чиқиб кетди.

14. Дарвозабон Жассим кутилмаганда ҳушидан кетиб қолди. У барибир алмаштирилади.

13. Йўқ, жуда узоқ давом этган суҳбатдан сўнг Жассим ўзида куч топиб, дарвозани қўриқлашда давом этишини маълум қилди. Ҳеч ким ўзгармади.

11. Ал Ҳаил алмаштирилади. Унинг боши боғлаб қўйилди. "Қатар" СК учун жуда ёмон старт.

10. Дарвозабон ҳали ҳам тиббий ёрдам олмоқда. Ҳа у ростдан ҳам қаттиқ зарба қабул қилиб олди.

8. УХХХХХХ!! Ал Раби ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибига олдириб қўйди. Натижада тўпни Яҳё Умар олиб қўйди ва тўпни қулай нуқтада турган Бесеррага оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. Бу паллада Бесерра посбонни тепиб юборгани учун сариқ карточка ишлаб олди.

5. ЗАРБАААААА!! Ҳамад Мансур 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Каани юқори реакция кўрсатиб қайтариб қолди.

4. Рашидов ўнг қанот вингери сифатида ўйнамоқда.

2. Рауль Бесерра ҳужумга ўтди. Лекин уни Али Авад тўхтатиб қолди. "Қатар" СКнинг тезкор қарши ҳужуми поёнига етмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Эътиборингизни "Суҳайм бин Ҳамад" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда бугун "Қатар СК" жамоаси "Умм Салал"ни қабул қилади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+5   
03 авг 22:54:29
Salah99
Сардор халихам ажойиб формада гап йук
+4   
03 авг 22:18:35
@King Leo Messi_2003
Sardar awmet.Ozindi korsetip qoy.Qaraqalpaqlar gol kutip atirmiz.GOOOOOL
+2   
03 авг 23:44:27
Salah99
Kamol. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ajoyib formada dep o'zlarizni o'zlariz aldaap o'tiringla
Сан кимсан Сардорди танкид киладиган, яна манга акл ургатмокчи булган шунчалик ичинг корами еки бабаянчимисан ундан кура омад тилаб куймайсанми хамюртимизга бирлашишни урнига езаетган гапларингдан уялишинг керак аттанг
+2   
03 авг 22:14:15
Davronov Nodirbek
Yaxshiboyev terma jamoaning asosiy tarkibiga munosibmas hali
Doston Hamdamov bilan Rashidov kuchli hozirgi holatda
   
03 авг 22:59:21
998931066001
Кани агентлар,бир йил уйнаса шу уйини билан хам 2 чи йили Катарда кам топмайдку Термага хам фойдаси тегади Рплда уйнашга бемалол махорати етади афсус агентам ишламийди бизда
   
03 авг 22:57:35
998931066001
Сардор шу техника шу еш билан Катарда юрибди,хеч булмаса оегинга булса хам аренда булса хам Рпл га уфагами,роторгами,жуда булса химкигами характер килмайдими
   
03 авг 22:42:54
Паоло мальдини
Гол урган Фахад Халфан нега составда йук,Ало!?
   
03 авг 22:25:35
Davronov Nodirbek
Kamol. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rashidovni oyinini hozir korib kuchli deyapsizmi boshqa chempionatlani kuzatasizmii uzbeklani oo buu Rashidov avvalgiday emas
To'g'ri lekin yaxshiboyev kuchli chempionatdamas. Doston Hamdamov hozir undan kuchli
   
03 авг 22:24:49
OtabekJON555
Tushinmadim Sardor Rashidovning burchakdan uzatgan topiga Baba Malik zarba berdi. Baba Malik Um Salaldamasmi
   
03 авг 22:24:41
Nasaf_Chelsi
Kamol. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oo bu qanaqa o'yin vapshe o'ynolmaydiku bula pas berolmaydi vapshe kamandala nol 0
Vabwe malades degan mani okaxooonlarim
   
03 авг 21:45:29
Kamol.
https://youtu.be/PqPPR_cj5a0
   
03 авг 21:42:47
Artib
Silka
   
03 авг 21:42:25
Artib
Silka tashelar akalar
   
03 авг 21:26:55
Kamol.
Oo bu qanaqa o'yin vapshe o'ynolmaydiku bula pas berolmaydi vapshe kamandala nol 0
   
03 авг 21:06:57
Man Mans
Катар да жуда иссик,уйин ютубдан олиб бераяпти
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика