UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  0 23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  25 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  5 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди Янгиликлар

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди

Норвегия радиоэшиттириш корпорациясининг (NRK) икки журналисти Қатарда мамлакатни тарк этаётиб ҳибсга олинди.

Халвор Экеланд (мухбир) ва Локман Горбани (фотосуратчи) 2022 йилги жаҳон чемпионати иншоотлари қурилишида иштирок этаётган муҳожир ишчиларининг меҳнат ва яшаш шароитларини ёритувчи материал тайёрлаш вазифасини олдилар.

Норвегиялик журналистлар ишчилар билан, шунингдек, маҳаллий режимни танқид қилувчилардан бири билан суҳбатлашди. Бундан ташқари, улар ЖЧ-2022 учун масъул ходимдан интервью олишди.

Журналистлар якшанбадан душанбага ўтар кечаси тахминан ярим тунда ҳибсга олинган ва сешанба куни эрталаб қўйиб юборилган. Ҳозирда 32 соат ҳибсда бўлган иккала ходим Норвегияга қайтишган.

Журналистлардан телефонлар, компьютерлар, фотоаппарат ва суратга олинган материаллар тортиб олинган.

Қатар расмийлари журналистлар хусусий ҳудудга ноқонуний рақишда кирганликлари ва рухсатсиз суратга туширишгани учун ҳибсга олинганини айтди.

NRK бош директори Тор Гьермунд Эриксен вазият ҳақида шундай деди: "Оммавий ахборот воситаларини дунёдаги энг йирик спорт тадбирларидан бирида эркин ва мустақил журналистика билан шуғулланишига тўсқинлик қилиб бўлмайди. Бу масалани ФИФА билан қандай ҳал қилиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз".

Норвегиянинг "Verdens Gang" газетаси ФИФАдан вазият бўйича изоҳ сўраган, аммо ҳеч қандай жавоб ололмаган.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика