

ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи доирасидаги Эрон - Қатар учрашуви сўнггида келиб чиққан жанжалда иштирок этгани учун қатарлик Мешал Абдуллоҳ, Аҳмад Ёсир ва Холид Муфта 2тадан ўйинга, Абдулкарим Ҳассан эса 3та ўйинга дисквалификация қилинган. Шу боис юқоридаги тўрт футболчи 23 март кунги Эронга қарши баҳсда иштирок эта олишмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ФИФА Эрон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи ва икки нафар футболчисини ҳам дисквалификация қилган эди. Улар Сурия билан ўйинда жазони ўтаб бўлишди.



