

Ҳамюртимиз Темурхўжа Абдухолиқов ўйнаётган "Ал Сайлия" клуби мавсумни сафарда "Ал Араби"га қарши баҳс билан бошлади. Ўйинда "Ал Сайлия" 3:1 ҳисобида зафар қучди. Абдухолиқов 62-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 76-дақиқада мавсумдаги илк голини уришга муваффақ бўлди.
Қатар Юлдузлар лигаси
"Ал Араби" - "Ал Сайлия" 1:3
Голлар: Халфан Иброҳим 23 - Вагнер Рибейро 33, 49, Темурхўжа Абдухолиқов 76




