Қатар. Абдухолиқов гол урди, Шоаҳмедовдан голли узатма

Narzulla Saydullayev
18 фев 2017, 10:51
Қатар Юлдузлар лигасида 21-турдан ўрин олган навбатдаги баҳс бўлиб ўтди.

"Ал Сайлия" сафарда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 45-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очди. Абдухолиқов тўлиқ ўйнади, Санжар Шоаҳмедов эса 66-дақиқада захирадан майдонга тушди ва Лазарнинг голига пас оширди. 

"Ал Сайлия" ушбу ғалабадан сўнг 23 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.


Қатар Юлдузлар лигаси
"Ал Аҳли" - "Ал Сайлия" 1:2
Голлар
: Али Фаридун 82 - Темурхўжа Абдухолиқов 45, Лазар 90


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia