Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур баҳслари якунланди
27 май 2017 16:34
Янгиликлар
Қашқадарё вилояти чемпионати. 2-тур баҳслари якунланди
Ички чемпионатда жами 18 та жамоа иштирок этмоқда. Ушбу ҳафта 2-турнинг барча учрашувлари бўлиб ўтди.
2-тур натижаларига кўра, Элбек Жўраев шогирдлари “Қарлиқ”(Муборак) жамоаси рақиблар дарвозасига 7та тўп киритишиб 6 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида карвонбошлик қилмоқда.
Қамашининг “Зафар” жамоаси эса ўз майдонида Қарши олимпия заҳиралари коллежининг “Олимпия” жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳсда мезбонлар қамашиликлар 2:0 ҳисобида чемпионатдаги иккинчи ғалабасини нишонлашди.
2-турнинг икки баҳсида футбол мухлислар “голлар шоуси”га гувоҳ бўлишди.
“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари 2001 йилларда туғилган тарбияланувчилардан иборат “Насаф-ФМ”жамоаси “Чироқчи” жамоаси меҳмони бўлишди.
Мазкур баҳсда ёш “насафчилар” ўзиларидан 15-20 ёшдан катта бўлган чироқчилик футболчиларга қарши майдонда кураш олиб боришди.
Асабий тарзда ўтган учрашувда Азамат Алиқулов шогирдлари йирик кўринишдаги 7:4 ҳисобида мағлубият аламини тортиб кўришди.
Иккинчи голлар шоуси кичик “қарши дерби”сида кузатилди “Бинокор”-“Қарши” жамоалари ўртасида кечган шиддатли баҳсда қаршилик йўлбарслар Арслон Шаропов шогирдари ҳамшаҳрилари дарвозасига нақд 8 та тўп киритишди. Якуний ҳисоб . 8:2
2-тур натижалари билан танишинг:
“Ҳисор”(Шаҳрисабз) - “Машъал-ФМ(Муборак) ” 0-0
“Семруғ”(Яккабоғ) -“Шўртан-ФМ”(Ғузор) 1-2
“Новқат –CITY”(Касби) -“Кўкдала”(Чироқчи) 3-1
“Аланга”(Косон) -“Қарлиқ”(Муборак) 1-3
“Бинокор”(Қарши) -“Қарши”(Қарши) 2-8
“Чироқчи”(Чироқчи) -“Насаф-ФМ”(Қарши) 7-4
“Зафар”(Қамаши) -“Олимпия”(Қарши ОЗК) 2-0
“Турон”(Қарши ҚСКХК ) -“Нефтчи”(Китоб) 3-0
“Нишон”(Нишон) - “Навбаҳор”(Касби) жамоалари ўртасидаги учрашув қолдирилди
Фикрлар