UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  0 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  8 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  9 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  23 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  18 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО Янгиликлар

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО

Теглар :  Қарши Академия
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда ноябрь-декбарь ойлари давомида ёнғинга қарши кураш ва унинг одини олишга оид чора-тадбирлари ўтказилади.

Бундан кўзланган мақсад, юртимиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин совуб кетиши ва қиш бошланиши олдидан ёнғинларни олдини олиш ҳамда ёнғин ва ис газидан хафсизликни таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Хусусан, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида Қарши шаҳар ёнғин  хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда академия тарбияланувчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги ва ис газининг салбий оқибатлари хусусида назарий ва амалий машғулот бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қарши шаҳар ёнғин хавфсизилиги бошқармаси бошлиғи подполковник Машраб Аҳмедов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли яшаш жойларида, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ёнғинларнинг олдин олиш бўйича, ис газининг пайдо бўлиши, унинг салбий оқибатларини олдини олиш, ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳолатлари тўғрисида зарур профилактик чора-тадбирлар кўриш юзасидан фойдали маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан таъсис этилган ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўғрисда чоп этилган  китоблар ўқувчиларга тақдим этилди.

Тадбир сўнгида спортчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика