Қандай қилиб 16 ёшда олий лига жамоаси сардори бўлиш мумкин?
13 авг 2015 14:35
Янгиликлар
Қандай қилиб 16 ёшда олий лига жамоаси сардори бўлиш мумкин?
16 ёшида олий лига жамоаси сардори бўлган йигитча ҳақида.
Янис Хажи 1998 йил 22 октябрда дунёга келган, у афсонавий "Карпат Марадонаси"нинг (Георгий Хажи) ўғли. Катта Хажи ўтган йили Констанцанинг "Вииторул" (Руминия) клубини бошқарган эди. Янис Хажи 16 ёш 1 ойлигида "Вииторул"да дебют қилиб Руминия олий лигасининг энг ёш футболчисига айланди. Мураббий бу билан тўхтамади ва ўғлига сардорлик боғичини бериб, нафақат Руминия, балки жаҳон рекордини янгилади. "Вииторул"нинг янги сардори 16 ёш 295 кунлик. Янис ўз фаолияти давомида клуб таркибида 10 маротаба майдонга тушиб, 1та гол урди.
Кеча Зинедин Зидан 20 ёшли ўғли Энцони "Кастилья" сардори этиб тайинлаган эди.
Фикрлар