UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  1 21:57Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  3 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  13 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  16 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4

"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди Янгиликлар

"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди

"Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига клуб раиси ташриф буюрди.

"Пахтакор"нинг Туркиядаги машғулотларига клуб раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюрди. Жамоа ушбу мавсум қандай мақсадларга эришиши кераклигини машғулот якунига етганидан кейин Жаҳонгир Абидовичнинг ўзи футболчиларга тушунтирди.

"Биз Сизларга футбол ўйнашингиз учун барча шароитларни яратиб берамиз. Шунинг учун ҳам Европа ҳавосидан нафас олган мутахассисларни жалб қилдик. Менинг ниятим Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧда иштирок этсин ва "Пахтакор" мухлислари терма жамоа сафида Сизлардан имкон қадар кўпроғингизни таркибда кўриб ҳурсанд бўлсин. 2024 йилги мавсумни унутамиз. Биздан мухлислар қандай ҳолатда бўлмайлик чемпионликни кутишади. Бу йилги таркибимиз энг яхшиларидан деб биламан. Ёшларнинг олдига Игорь Сергеев ва Ироқ терма жамоасидан Башарни қўшдик. Бу ерда Алижонов, Собирхўжаев ва Ҳамдамов каби кучли футболчиларимизни сафимизда олиб қолдик", - дейди Жаҳонгир Абидович.

Суҳбат жараёнида Жаҳогир Абидович, Педру Морейрадан яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида сўради. Ўз навбатида португалиялик мутахассис қўл остидаги шогирдлари билан фақат максимал натижа учун курашишини такидлаб ўтди. 


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика