UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Қаҳрамонжон Исроилов: “Қўқонда мухлислик маданиятини барчага кўрсатиб қўймоқчимиз” Янгиликлар

Қаҳрамонжон Исроилов: “Қўқонда мухлислик маданиятини барчага кўрсатиб қўймоқчимиз”

Бугунги кунга келиб олий лиганинг ҳар бир иштирокчисини ўз ишқибозлар клуби мавжуд.
Бу нарса тобора урфга айланиб бормоқда. Илгари ишқибозлар клуби бўлмаган эрсада, трибуналар тўлиб, мухлислик ҳам шунга монанд бўларди. Лекин тан олиш керак, ҳозирги вақтда ҳар бир жамоанинг ишқибозлари ким ўзарга ўйнамоқда. Хабарингиз бўлса керак, яқинда Қўқонда ҳам мана шундай ишқибозлар клуби ташкил этилди.

Ўтган ҳафта Қўқонга сафар уюштириб, олий лига дебютантининг машғулотини кузатдик. Стадионга кириб борар эканмиз, бир қатор ашаддий мухлисларнинг ҳам ташрифига гувоҳ бўлдик. Жамоанинг яна кучлилар сафига қайтиши уларни беҳад қувонтириб юборганини пайқаш қийин эмас. Эндиликда улар жамоани янада кучайишини кутмоқда. Бунинг учун таркибда қандай ўзгаришлар бўлишини ҳар ким турлича чамалаб бормоқда. Стадионда машғулотни кузатиш асносида мухлислар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг фикрларини тингладик.



“Қўқон-1912” ишқибозлар клуби шўъба корхонаси раҳбари этиб тайинланган Қаҳрамон ака билан ҳам кўришиб, танишдик. Ўзининг айтишича, Исроилов ҳам вақтида қалам ахли вакиллари билан бирга мехнат қилган экан. Зиёли оиланинг вакили экалигини суҳбат давомида билиш қийин кечмади. 1973 йилда туғилган Қаҳрамон ака ашаддий мухлислар томонидан ишқибозлар клуби раиси этиб тайинланган.

- Бугунги кунда бизнес соҳасида фаолият юритиб келяпман. Футболни чин манода севаман. Ёшлигимда футбол ўйнаганман. Афсуски футболчи бўлиш насиб этмаган. Минглаб қўқонлик мухлислар каби мен ҳам жамоамизнинг яна олий лигага қайтганидан бошим кўкка етди. Ахир биз бу дамларни келишини интиқлик билан кутаётгандик. Клуб тепасидаги раҳбариятнинг оқилона сиёсати натижасида жамоамиз аста-секин қаддини тиклаб бормоқда. Барчага яхши маълум, илгари Қўқонда кўплаб истеъдодлар етишиб чиққан. Бугунги кунни олиб қарайдиган бўлсак, мураббийлар борасида ҳам Қўқон мақтана олади.

- Шундай шаҳарда ишқибозлар клуби ҳам бўлиши керак. Ўзимиз каби ашаддий ишқибоз бўлган 5-10 нафар инсонлар билан маслаҳтлашиб, “Қўқон-1912” мухлислар клубини очишга қарор қилдик. Қоғозбозлик ишларидан хабарим бўлгани боис, мени раис этиб тайинлашганида таваккал қилиб таклифни қабул қилдим. Лекин барчамизни ниятимиз битта -келаси йил олий лигада ҳам жамоамизни яхши ва ёмон кунида ҳар томонла қўллаб-қувватлаб далда бўлиш!

- Кўп танишларим бу жуда ҳам масъулиятли эканлигини таъкидлаб, раис бўлмасликни тавсия қилди. Бундан қандайдир манфаатни ўйлаб юрганимиз йўқ. Юқорида айтганимдек, футболни яхши кўраман. Қизиқиш ҳамма нарсадан устун туради.



- Ишқибозлар клубига асос солинганидан сўнг, уни хужжатлаштирилди ва клуб томонидан офис ажратилди. Уни энди ўзимиз жиҳозлаб бормоқдамиз. Бу йўлда режаларимиз улкан. Бошқалардан қолишмасликка интиламиз. Энг асосийси келгуси мавсум Қўқонда ишқибозлик маданиятини ижобий маънода кўрсатиб қўймоқчимиз. Мухлислар клуби ташкил этилганидан хабар топган ва “Қўқон-1912”га бефарқ бўлмаган ҳар бир киши телефон орқали бўлса ҳам биз билан алоқага чиқмоқда. Унга аъзо бўлишни истаганларни бирма-бир расмий тарзда хужжатлаштириб бормоқдамиз. Қолаверса имкон қадар ҳар куни жамоанинг машғулотини кузатиб боряпмиз ва стадионга келиб айрим масалалар юзасидан мухлислар билан ўзаро фикр алмашамиз. Чемпионат стартига қадар яна кўплаб йиғилишлар бўлади. Муносиб тайёргарлик кўриш керак.

- Айни дамга келиб ҳар бир клубнинг лақаби мавжуд. “Қўқон-1912”га ҳам лақаб қўйиш борасида танлов эълон қилингач, кўпчилик “йўлбарслар” дея юритилишини тавсия қилди. Аммо биз ишқибозлар клубидагилар “тўпчилар” лақабини қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади деган тўхтамга келдик. Бирор лақабни қўйганингиздан кейин, уни тарихи маъноси бўлиши ҳам керак-ку! “Тўпчилар” деганимизнинг боиси шуки, илгари 1912 йили Қўқонда футбол жамоаси ташкил топганида, Чорсуда косиблар тўп тика бошлаган. Шунда россияликлар 400та тўпга буюртма берган экан. Демак, Ўзбекистонда биринчи бўлиб тўп ҳам Қўқонда кашф бўлган. “Йўлбарслар”ни эса нима маънони билдиришини сира тушунмадик...

- Ишқибозлар клуби ташкил топганидан кейин жонбозлик кўрсатиб келаётган бир қатор ака-укаларимизни ҳам айтиб ўтсам яхши бўларди. Булар - Сиддиков Низомиддин (Kokand), Қундузов Илҳомжон (amir amir), Маматқулов Баҳодир (quqon1912), Аҳрорходжаев Раҳматхон (Golkiper), Абдуллаев Соҳибжон, Ҳамзаев Равшан, Муҳиддинов Абдурашид (mehanik_14), Қаҳрамон Исроилов (qahramonjon), Мақсудбек (MaksKokand), Аминов Хусанжон, Акрамов Бахтиёр ва бир қатор ашаддий мухлислардир. Айнан уларнинг сайъи харакатлари эвазига бир қатор режалар тузиб, ривожланиш сари одимлаяпмиз.

- Ҳар бир клуб ўз мухлисларига ёрдам бергани каби “Қўқон-1912” раҳбарияти ҳам бизга кўмаклашишини билдирди. Насиб қилса жамоамизнинг сафар учрашувларида ёлғизлатиб қўймоқчи эмасмиз.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика