Пьянич: "Мен билан "Барса", ПСЖ ва "Бавария" қизиққан"
04 апр 2015 19:31
Янгиликлар
Пьянич: "Мен билан "Барса", ПСЖ ва "Бавария" қизиққан"
"Рома" ярим ҳимоячиси Миралем Пьяничнинг таъкидлашича, ўтган йили рим клуби билан шартнома узайтирганда, унга "Барселона" қизиқиш билдирган экан.
"Рома" билан келишувни узайтираётганимда, "Барселона" менга харидор бўлган. Шу билан бирга, ПСЖ ва "Бавария" ҳам менга қизиқиш билдирган, аммо "Рома"да ўзимни қулай ҳис қиляпман. Клуб ва мухлислар қолишимни хоҳлашган. Ўз қарорим борасида афсусланмайман" - дейди Пьянич.
Фикрлар