Пуйоль: "Мессида ҳозирги даражада ўйнаш учун яна 3-4 йил бор"
25 дек 2020 14:20
Янгиликлар
Пуйоль: "Мессида ҳозирги даражада ўйнаш учун яна 3-4 йил бор"
"Барселона" собиқ сардори Карлес Пуйоль каталонияликларнинг ҳозирги етакчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Ҳозир у 33 ёшда ва ўзи учун қайғурмоқда. У мотивацияга эга ва ғайратга тўла, ўйлайманки, у ҳозирги даражасида ўйнаш учун яна 3-4 йилга эга.
Албатта, бундай салоҳият учун иқтидор керак, аммо шунингдек меҳнат, фидойилик, ўрганиш истаги ва ҳар куни янги чақириқларни излаш мотивацияси талаб этилади. Лео бошидан жуда яхши ўйинчи эканлигини кўрсатди, ҳатто унинг муваффақиятига энг кўп ишонганлар ҳам унинг бундай бўлишини тасаввур қила олишмаган", - дейди Пуйоль.
Месси 10 бор Испания чемпиони ва 7 бор Ла лига тўпурари бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар