ПСЖни тарк этадиган футболчилар маълум бўлди

6 янв 2020, 09:05
Парижликлар таркибда тозалаш қилади.

ПСЖ маошлар сарфини камайтириш мақсадида таркибда катта ўзгаришларни амалга оширaди. Клуб бунинг учун январдаёқ ишга киришишни ният қилган. Унга кўра, жамоани ҳимоячилар Керер ҳамда Тома Мене, ярим ҳимоячилар Леандро Паредес, Юлиан Дракслер, Андер Эррера, Идрисса Гуйе ҳамда ҳужумчи Эдинсон Кавани тарк этади.

Ушбу футболчилар трансферидан ПСЖ 150 млн еврога эга бўлишни кўзлаган. Бироқ ПСЖ раҳбарлари январда катта харидларни амалга оширмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport.es