ПСЖга Моуриньо варианти қизиқ кўринмоқда

Aziz Tukhtamuradov
18 фев 2023
ПСЖ клуби маслаҳатчиси Луиш Кампуш Жозе Моуриньо билан ПСЖга ўтиш вариантини муҳокама қилди.

Аввалроқ Париж клубининг бир неча футболчилари Кристоф Гальтьенинг даражасига шубҳа билан қарай бошлаганликлари хабар қилинганди. Шу сабабли, клуб раҳбарияти вазият ёмонлашган тақдирда нима қилиш ҳақида ўйлашни бошлаган. 

ПСЖда мураббий алмаштириш мавзуси бошланганда доимо Моуриньо варианти ёдга олинади. 

Ҳозирча ПСЖ бу борада "Рома"га алоқага чиқмаган. Аммо парижликлар клуби президенти Носир ал Ҳелайфи ва "Рома" хўжайини Дэн Фридкин ўртасидаги муносабатлар жуда ажойиб.

Моуриньонинг "Рома" билан шартномаси 2024 йилда ўз якунига етади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Foot Mercato