ПСЖга Эл-Шаарави керак

10 сен 2020, 08:37
“Шанхай Шеньхуа” футболчиси Парижга кўчиб ўтиши мумкин.

ПСЖ 27 ёшли Стефан Эл-Шааравини Европага қайтариши мумкин. Парижликлар таркибни унчалик қиммат бўлмаган футболчи билан кучайтириб олиш ниятига “Шанхай Шеньхуа”да тўп тепаётган Стефанга эътиборини қаратган.

Қайд этиш жоиз, Эл-Шаарави 2019 йил декабрида Хитой клуби билан мамлакат Лига Кубогини қўлга киритди. Унинг трансфери эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Telefoot