ПСЖга "Арсенал" ҳужумчиси керак

Mirjalol Normatov
30 апр 2023
"Реймс"да ижарада ўйнаётган "Арсенал" форварди Фоларин Балогун фаолиятини Франциянинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.

"L`Equipe" хабарига кўра, 21 ёшли футболчига ПСЖ томонидан қизиқишлар бор.

Париж клуби таркибни ёшартириш ишларини бошлаб юборган ва шу сабабли Балогунни таркибига қўшиб олмоқчи. Унинг трансфер суммаси 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фоларин "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йил ёзига қадар давом этади.

У ушбу мавсумда Франция чемпионатининг 31 ўйинида қатнашиб, 18 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L`Equipe