ПСЖдан "Ал Садд"га ўтган франциялик футболчи "Насаф"га қарши ўйнай олмайди

Omonjon To`xtamirzayev
30 сен 2023, 17:58
Клуб ҳужумчини Осиё Чемпионлар лигасида рўйхатдан ўтказа олмаган.

2 октябрь куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Ўзбекистоннинг "Насаф" ва Қатарнинг "Ал Садд" клублари беллашади.

Араб мамлакати жамоаси Қаршига бир қанча йўқотишлар билан ташриф буюради. Жумладан, Францияниинг ПСЖ клубидан ижарага олинган ҳужумчи Илёс Ҳуснийни клуб турнир учун рўйхатдан ўтказа олмади. Шу сабабли у илк турни ҳам ўтказиб юборганди.

Шу билан бирга, тажрибали ҳимоячи Педро Мигель ва бразилиялик ҳужумчи Гильерме Торрес ҳам жароҳати сабабли бўлажак учрашувда қатнаша олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›