ПСЖ ва Qatar Airways йилига 60-70 млн евролик битимни муҳокама қилишмоқда. Авиакомпаниянинг логоси футболкада бўлади

Alisher
7 апр 2022, 11:13
ПСЖ янги ҳомийлик битими имзолаш бўйича ишламоқда.

Парижликлар либосида меҳмонхона оператори Accor ўрнига Qatar Airways рамзи туширилиши мумкин.

Ҳозирги титул ҳомий 2019 йилдан бери ПСЖга йилига 60-70 млн евро тўлайди - Қатар авиакомпанияси билан ҳам шундай ҳамкорлик кутилмоқда.

Шу билан бирга, Accor билан ҳамкорлик бошқа шаклда давом этади.

Қайд этиш керакки, ПСЖ акцияларининг катта қисми Qatar Sports Investments фондида тегишли.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: lequipe.fr