

Футболчига "Челси" ва ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда.
Парижликлар Махрезни ярим ҳимоячи Анхель Ди Марияга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Олдинроқ улар хавбек билан шартнома имзолашга уринишган эди. Эҳтимолий трансфер 30-40 млн еврога баҳоланмоқда. Жазоирликнинг "Ман Сити" билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
31 ёшли футболчи жорий мавсум 33та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 7та ассист қайд этди.



