UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  74 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  36 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади” Янгиликлар

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади”

Парижликлар раҳбарияти вакили Леонардо жамоа етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг янги шартномалари ҳақида сўз очди.

“Килианга келсак, у ҳақидаги баъзи муҳокамалар мени ҳайратда қолдирди. Унинг ўз йўли бор. Унинг жамоадаги ўрни тобора муҳим бўлиб бормоқда. У аллақачон масъулиятни ўз қўлига олган, шунингдек, унда стабиллик ва аниқ фикр бор.

У билан гаплашмоқдамиз, узоқ музокараларни давом эттирмоқдамиз. Бизнинг позициямиз эса аниқ, нима исташимизни биламиз. Тез орада якуний қарор қабул қилинадиган палла келади. Музокараларнинг бошланиши ижобий натижага умид бермоқда.

Неймар билан ҳам суҳбатлашиб турибмиз. Биз тўғри йўлдамиз, аммо янги битим ҳали имзоланмади. У билан ишлаш жуда ёқимли. Мақсадимиз – тезроқ келишувга эришиш.

Шу каби ҳолат Анхель Ди Мария ва Хуан Бернатга ҳам тегишлидир. Юқоридаги футболчилар билан шартномаларни янгилаш ниятидамиз”, дейди спорт директори.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика