

"Marca" хабарига кўра, клубдагилар футболчининг ўйинларидан мамнун бўлишмоқда. Аммо Лео Месси билан шартнома имзолашга ҳаракатлар бошланиб юборилгани фонида Рамоснинг маоши тушиши кутилмоқда. Чунки футболчининг маоши ошиши молиявий фэйр-плей қоидаларига зид бўлиши мумкин.
Яқин вақтлар ичида томонлар ҳамкорликни давом эттириш борасида музокараларни бошлайди. Ҳимоячининг ўзи ҳам жамоада қолишга тайёр.
Ушбу мавсумда Рамос ЛаЛиганинг 24 ўйинида қатнашиб, 1 голли пас берди.



