ПСЖ раҳбарияти вакили: “Мадридликлар 3 йилдан бери Мбаппени “Реал”да кўришмоқда”

Eldor Akmurzayev
24 апр 2022, 10:00
ПСЖ спорт директори Леонардо “Реал”нинг Килиан Мбаппега қизиқиши ҳақида гапирди.

“Мадридликлар уч йилдан бери Мбаппенинг “Реал”га ўтишига ишониб келишмоқда. Балки, улар бунга жуда ҳаддан ортиқ ишониб юборишаётгандир?”, дейди Леонардо.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги келишуви жорий ёз ўз ниҳоясига етади. У 2021/22 йилги мавсум клуб либосида 42 ўйинда қатнашиб, 33+22 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›