ПСЖ президенти: "Неймар ва Мбаппе ҳеч қачон кетишмайди"
13 авг 2020 12:47
Янгиликлар
ПСЖ президенти: "Неймар ва Мбаппе ҳеч қачон кетишмайди"
ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфи ЧЛ 1/4 финал доирасидаги "Аталанта" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бу алоҳида кун, ажойиб. Биз менталитетимизни ўзгартиришимиз керак эди. Ўйинчилар ўзларини 200% ўйинга беришди, улардан фахрланаман.
Барча ПСЖни бу йил ЧЛга тайёр эмаслигини айтди, аммо бизнинг ажойиб ўйинчиларимиз зўр менталитет намойиш этишди. Бугун биз финал ҳақида эмас, фақат ярим финал ҳақида ўйлаймиз.
Неймар ва Мбаппе - дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан. Неймар ажойиб ўйин ўтказди ва энг зўри бўлди. Неймар жамоадаги ниманидир жуда ҳам ўзгартириб юборди, мен ўзгача нарсани ҳис қиляпман. Иккала ўйинчи ҳам қолади, улар ҳеч қачон кетишмайди", - дейди Ал Хелайфи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Фикрлар