

Мухлислар бразилиялик ҳужумчининг уйи олдида “Неймар, йўқол”, деб ҳайқиришди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ парижликларнинг мухлислари клуб раҳбарияти қароргоҳи олдида жамоа таркибини ўзгартиришни талаб қилиб намойиш ўтказишганди. Улар жамоа ҳужумчилари Лионель Месси ва Неймар, бош мураббий Кристоф Гальтье ва президент Нассер Ал-Хелаифини ҳақорат қилишганди.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖни ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Бразилиялик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширди.



