

ПСЖ форвард Килиан Мбаппени "Реал"га сотишга тайёр. Парижликларнинг ягона талаби битимга "қаймоқранглилар" вингери Винисиусни қўшишдир. Ўз навбатида, Жуниор Мадриддан кетишни хоҳламаслиги мумкин.
Хабарларга кўра, Мбаппега шунингдек "Барселона" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Франциялик футболчи жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассист қайд этди.



