ПСЖ "Ливерпуль" ҳимоячисини нишонга олди

Alisher
3 авг 2020, 17:08
"Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип ПСЖ қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Парижликлар Чемпионлар Лигаси якунланганидан сўнг клубдан кетадиган жамоа сардори Тиаго Силвага ўринбосар қидиришмоқда.

ПСЖ Лукас Эрнандес билан шартнома имзоламоқчи эди, аммо "Бавария" рад этди. Французларнинг эндиликдаги мақсади "Ливерпуль" ҳимоячиси Жоэль Матип бўлиб турибди.

Матип жорий мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майднога тушиб, 2та гол уришга эришди. Ўйинчининг клуб билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal