ПСЖ Кимпембе учун 60-65 млн евро талаб қилмоқда, "Челси" 50 млн евродан ортиқ тўлашга тайёр эмас

Alisher
17 июл 2022, 16:20
"Челси" ПСЖ билан ҳимоячи Преснель Кимпембенинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, парижликлар 26 ёшли француз учун 60-65 миллион евро олишмоқчи, аммо Англия клуби 50 миллион евродан кўп тўлашга тайёр эмас.

ПСЖ Кимпембени лойиҳанинг бир қисми деб ҳисоблайди, аммо раҳбарият яхши таклиф тушса, уни қўйиб юборишга тайёр.

Кимпембе — ПСЖ тарбияланувчиси. Ҳимоячи ўтган мавсум жамоа таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano