ПСЖ Ибрагимовичнинг ўрнига Роналдуни олиб келмоқчи

Narzulla Saydullayev
3 дек 2015, 14:08
Златан Ибрагимович ёзда ПСЖни тарк этиши мумкин.

Le Parisien нашри хабарига кўра, Франция клуби Ибрагимовичнинг 2016 йил ёзида тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи эмас. Бу ҳақда расмий хабар ҳозирча эълон қилинмайди.

ПСЖ Ибрагимович билан хайрлашишни ва «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишни режалаштирмоқда. Париж клуби хўжайини Носир Ал-Хелайфини уч карра «Олтин тўп» соҳибининг катта маош олиши ҳам қўрқитаётгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: leparisien.fr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›