

Мадрид клуби 30 ёшли испаниялик футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи 2016-2019 йилларда ҳаракат қилган "Севилья"га қайтмайди.
Сарабия ўтган мавсумни Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасида ўтказди ва барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 9та ассист қайд этди. Унинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



