ПСЖ футболчиси МЮга ўтишни истаганди
09 фев 2020 14:44
Янгиликлар
ПСЖ футболчиси МЮга ўтишни истаганди
ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье қишки трансферлар ойнаси вақтида "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истаганди.
"Le Parisien" хабарига кўра, футболчи "қизил иблислар"нинг мухлиси ҳисобланади. Шу боисдан у МЮдан таклиф бўлишини кутган, аммо бу амалга ошмаган.
28 ёшли бельгиялик футболчи ушбу мавсумда жамоаси таркибида 23 ўйинда қатнашди ва 1 гол уриб, 2 ассистентлик қайд этди.
Меньенинг клуб билан шартномаси ушбу ёзда якунига етади. Унинг трансфер нархи 30 млн еврони ташкил қилади.
Фикрлар