

Манбага кўра, парижликлар футболчи ва "кўклар" ўртасидаги музокаралар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда.
28 ёшли германияликнинг "Челси" билан шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади. Шу боис уни кейинги ёзда бепул қўлга киритиш мумкин.
Рюдигернинг трансфер қиймати 28 миллион еврога баҳоланган. У 2017 йилдан буён "Челси"да ўйнамоқда.



