

30 ёшли хавбекни ПСЖ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Парижликлар ўйинчи учун "Интер" ва "Барселона" билан рақобат қилишга тайёрлар.
Олдинроқ "кўк-анорранглилар"нинг Вейналдумга узоқ муддатли шартнома таклиф қилгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



