ПСЖ Барколяни сотиши мумкин

17 май 2026, 22:35
ПСЖ қанот ҳужумчиси Брэдли Барколя ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

Журналист Алексис Бернарднинг сўзларига кўра, агар қизиқарли таклиф тушса, парижликлар 23 ёшли французни сотишга тайёр. Таъкидланишича, "Ливерпуль” Барколяни сотиб олишни мақсад қилган ва бу трансфер учун катта маблағ ажратиши мумкин. Футболчининг ўзи трансферга тайёр.

Барколя жорий мавсум барча мусобақаларда 47 учрашувда иштирок этиб, 12 марта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Барколянинг бозор нархи 70 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/AlexisBernard10

Сўнгги янгиликлар

Барча ›