UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  0 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  3 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  2 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди Янгиликлар

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

20 ва 21 август кунларида Про лига 2024-йилги мавсумнинг 17-тури доирасида "Бухоро" - "Хоразм" ва "Арал" - "Қўқон-1912" ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва ундаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. Про лига, "Бухоро" - "Хоразм" баҳси: қизил карточка.

"Бухоро" - "Хоразм" учрашувининг 37-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли аъзоси рақибининг тана қисмига мушти билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда футболчига дарҳол қизил карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи мезбонлар вакилига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган ва бундай ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

2-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 17-дақиқасида мезбонларнинг 20-рақамли футболчисининг қўлига тўп тегди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга табиий тарзда текканини таъкидлади ва баҳсни давом эттирди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси тўпни қўли билан ўйнаган ва тўп йўналишининг ўзгаришига сабабчи бўлган. Ушбу жараёнда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

3-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 60-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев жарима зарбаси белгилади, аммо футболчига сариқ карточка кўрсатмади. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўқонликлар вакили истиқболли ҳужумни тўхтатиб қолган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

4-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 62-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо унга ҳимоячилар қаршилик кўрсатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилди ва баҳсни давом эттирди.  

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда пеналти белгилаш учун далил мавжуд эмас. Кадрлар орқали жараён очиб берилмаган. Шу сабабдан, комиссия мазкур ҳолатда ҳакамларни қўллаб-қувватлайди ва қарорни тўғри, деб топди.

5-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: сариқ карточка.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 90+2-дақиқасида икки жамоа вакиллари ўртасида тўп учун кураш кечди ва якунда қўпол ҳаракати учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаев иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар вакили рақибига нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузган. Меҳмонлар аъзоси эса спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика