UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  10 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  3 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди Янгиликлар

Про-лиганинг икки марказий ўйинида ҳакамлар хато қилдими? Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

20 ва 21 август кунларида Про лига 2024-йилги мавсумнинг 17-тури доирасида "Бухоро" - "Хоразм" ва "Арал" - "Қўқон-1912" ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази мазкур учрашувлар тугагач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва ундаги баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Бу беллашувларда жами 5 та баҳсли вазият юзага келди.  

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият. Про лига, "Бухоро" - "Хоразм" баҳси: қизил карточка.

"Бухоро" - "Хоразм" учрашувининг 37-дақиқасида меҳмонларнинг 10-рақамли аъзоси рақибининг тана қисмига мушти билан зарба берди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов бу вазиятда футболчига дарҳол қизил карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи мезбонлар вакилига нисбатан атайин қўпол ҳаракат қилган ва бундай ҳолларда тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиш учун асос мавжуд. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

2-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 17-дақиқасида мезбонларнинг 20-рақамли футболчисининг қўлига тўп тегди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев тўп қўлга табиий тарзда текканини таъкидлади ва баҳсни давом эттирди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар аъзоси тўпни қўли билан ўйнаган ва тўп йўналишининг ўзгаришига сабабчи бўлган. Ушбу жараёнда қўл билан ўйин қайд этилиши лозим эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

3-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: баҳсли вазият.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 60-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев жарима зарбаси белгилади, аммо футболчига сариқ карточка кўрсатмади. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда қўқонликлар вакили истиқболли ҳужумни тўхтатиб қолган. Мазкур ҳолатда футболчи сариқ карточка билан жазоланиши керак эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.

4-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" ўйини: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 62-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо унга ҳимоячилар қаршилик кўрсатди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилди ва баҳсни давом эттирди.  

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда пеналти белгилаш учун далил мавжуд эмас. Кадрлар орқали жараён очиб берилмаган. Шу сабабдан, комиссия мазкур ҳолатда ҳакамларни қўллаб-қувватлайди ва қарорни тўғри, деб топди.

5-вазият. Про лига, "Арал" - "Қўқон-1912" қарама-қаршилиги: сариқ карточка.

"Арал" - "Қўқон-1912" учрашувининг 90+2-дақиқасида икки жамоа вакиллари ўртасида тўп учун кураш кечди ва якунда қўпол ҳаракати учун бош ҳакам Шавкат Насибуллаев иккала футболчига ҳам сариқ карточка кўрсатди. 

 Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар вакили рақибига нисбатан очиқчасига ўйин қоидасини бузган. Меҳмонлар аъзоси эса спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракат амалга оширган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика