UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  1 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  2 14:57"Ал Наср" 100 млн евро эвазига АПЛдан яна бир футболчини олиб кетмоқчи  0 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  7 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:44"Реал"нниг икки футболчиси "Барселона" қарши ўйинни ўтказиб юборади  11 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  2 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  25 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0 10:12Винисиус «Реал»даги келажагига бир қарор келди  3 09:40«Ал Насср» африкалик футболчига 100 миллион таклиф қилишга тайёр  6 09:06«Реал»нинг икки футболчиси кеча жароҳат олди ва «Барселона»га қарши ўйнамаслиги мумкин  16

Про лига. Шиддат поёнига етмаган қуйи тўртлик ҳақида Янгиликлар

Про лига. Шиддат поёнига етмаган қуйи тўртлик ҳақида

Про лиганинг юқори тўртлиги ҳақида кеча фикрлашган эдик. Энди навбат қуйи тўртликдан яъни Про лигада қолиш учун ҳаракат қиладиган жамоаларнинг дастлабки босқичдаги иштироки ҳақида тўхталамиз

Демак, лигада қолиш учун "Истиқлол", "Оқ-тепа", "Хоразм", "Зомин" жамоалари беллашади. Ишонинг бу ерда ҳам ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган, интрига юқори, жамоалар ўртасидаги очколар фарқи ҳам катта эмас. 

"Истиқлол" - Анвар Бердиев устозлигидаги "Истиқлол" жамоаси мавсум ўртасида маълум сабабларга кўра тарқатиб юборилган, клуб фаолияти ҳам тугатилган эди. Бироқ, Ҳайрулла Ҳайитбоевич Бозоровнинг Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлангач барчаси буткул ўзгарди. Клуб тикланди ва Про лигадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди. Масъулиятни ўз зиммасига олган Анвар Бердиев жамоада қолган футболчилар билан бирга лигадаги иштирокини давом эттирди. Бундай шароитда уларга осон эмасди. Жамоа мана шу қийин ҳолатда ҳам чиройли ўйин кўрсатиш билан биргаликда бир нечта очколарни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. "Динамо" билан ўз майдонида кечган учрашувда охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол ҳисобига аламли мағлубиятга учради. Шунга қарамасдан юқори тўртликка кириш учун охиригача курашди. Анвар Бердиев жамоада ўйинни тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда, "Истиқлол" иштирокидаги ўйинларни кўрадиган бўлсак майдонда тартиб билан ҳаракат қилаётганини, ҳар бир позиция вакиллари ўз вазифасини бажараётганига ва муҳими сўнгги сонияга қадар кураш олиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Жамоа ҳозирда 22 очко жамғарган, Про лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун имконияти юқори.

"Оқ- тепа" - Мавсумни жуда яхши бошлаган, кубок баҳсларида ҳам керакли натижани қайд этган ҳолда гуруҳ босқичига йўл олган "Оқ-тепа" жамоасини иккинчи даврада умуман таниб бўлмади. Буни эса давралар оралиғида жамоани етакчи футболчилар кетгани билан боғлашимиз мумкин. Эркин Жабборов, Максимилян Фомин, Иброҳим Томива ва ҳоказо. Натижада таркиб кескин равишда ёшарди. Аксарият учрашувларда жамоага ўйинни қўлига оладиган етакчи етишмади. Боз устига жамоага келган испаниялик мураббийнинг услуби ва фалсафасини футболчилар тушуниб олиши учун ҳам вақт керак бўлди. Бироқ, сўнгги икки турда кўрдикки жамоанинг ўйинида бироз ўзгариш кўзга ташланмоқда. Сафарда "Шўртан" мағлуб этилди, "Истиқлол" билан ўйинда эса қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Жамоа бошлиғи Алишер Шоғуломовнинг таъкидлашича ҳозирда натижа муҳим эмас, асосий эътибор ўйинни тўғри йўлга қўйиган ҳолда навбатдаги мавсумга тайёрланиш. Жамоа Про лигада қолишни уддасидан чиқа олса кейинги мавсумда биз янада кучли "Оқ-тепа"ни кўрамиз.

"Хоразм" - Мавсум стартида кетма-кет мағлубиятлар қайд этган "Хоразм" ўзи учун бегона бўлмаган мураббий Александр Ежовни таклиф қилди. Бунинг самараси эса кўп куттирмади. Жамоа ўйинида мазмун ва мураббийнинг имзоси пайдо бўла бошлади, унинг кетидан эса натижалар яхшиланиб борди. Ўз майдонида "Оқ-тепа" ва "Шўртан" мағлуб этилди, "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Бироқ, жамоага биринчи даврада йўқотилган очколар панд берди. Ежов маҳаллий ёш футболчилардан қандай фойдаланишни биляпти. Бу эса унинг ютуқ томонларидан бири ҳисобланади. 

"Зомин" - Жорий мавсумни барқарор ўтказа олмаган "Зомин" жамоасини мавсум ўртасида Жаҳонгир Жиямуродов тарк этди, шунинг билан бирга бир қатор футболчилар ҳам. Бу эса албатта ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ҳозирда жамоани ёш мураббий Жаҳонгир Абдурашидов бошқармоқда. Таркибда эса маҳаллий ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Бир жамоани шаклланишига эса маълум вақт керак бўлади. Ҳозирда турнир жадвалининг сўнгги поғонасида кетаётган клуб ҳали умидини буткул узганича йўқ. 14-турда "Хоразм"ни мағлуб этган "Зомин" очколар орасидаги фарқни биттага қисқартира олди. Шундан ҳам билса бўладики навбатдаги босқичда ҳам ҳақиқий кураш кўрамиз. Ахир ҳеч ким охирги ўринни эгаллашни истамайди. 

Мана шундай шиддат тақдим қилаётган барча жамоаларга ҳал қилувчи паллада омад тилаб қоламиз!

Абдулазиз Искандаров.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика