UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  4 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 20-тур статистикаси Янгиликлар

ПРО-Лига “Б” гуруҳи. 20-тур статистикаси

Куни-кеча ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлди. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ЖАЗИРАМАДА ҒАЛАБА ҚОЗОНГАН “ЁЗЁВОН” ЁХУД МЕҲМОНЛАРГА АТАЛГАН ТУР
10 август жума куни, “Б” гуруҳида 4та ўйин бўлиб ўтди. Турнинг дастлабки учрашуви Тошкентда кечди. Унда мусобақа аутсайдери “Локомотив-БФК” ўз майдонида “Ёзёвон”ни қабул қилди. Учрашуви соат 15:30да бошлангани ҳақида аввалроқ айтиб ўтгандик. Жазирамада кечган баҳсда меҳмонларнинг қўли баланд келди. Учрашув куни тонг саҳарда пойтахт томон йўлга чиққан ёзёвонликлар шунга қарамай, “темирйўлчилар” устидан ишончли ғалабага эришиб, кўпчиликни хайратлантирди. Очиғи, ўтган турдаги техник-мағлубият “Ёёзвон” жамоасига руҳан таъсир ўтказмади. Аксинча бу нарса уларни янада кучли қилди. Тошкентда қўлга киритилган уч очко ёзёвонликларни турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди.
Бухорода кечган вилоят дербисида “Ғиждувон”нинг омади келди. Гарчи учрашувда биринчи бўлиб “Лабса” жамоаси ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик ғиждувонликлар иккита тўп киритиб, ғалабани ўз томонига оғдариб юборди.
Ёшлар иттифоқининг васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси мазкур турда “Зомин”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ушбу баҳсда тажриба шижоатдан устун келди дейиш мумкин.  
“Б” гуруҳида карвонбошчилик қилаётган “Нурафшон” жамоаси ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилди. Голларга бой бўлган беллашувда жангавор дуранг қайд этилди.  

“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ЁЗЁВОН” 1:2
 “ЛАБСА” – “ҒИЖДУВОН” 1:2
 “ИФТИХОР” – “ЗОМИН” 0:3
 “НУРАФШОН” – “ШЕРДОР” 3:3

ГОЛЛАР
* 20-турнинг 4та ўйинида мухлислар жами 15та голга гувоҳ бўлди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 4тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 5тани ташкил этган бўлса, меҳмонлар сермаҳсуллик борасида устунликка эришди. Боиси меҳмон жамоалар 10та тўп киритди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 8та гол қайд этилди.
* Иккинчи таймда эса яна 7та тўп киритилди.
* Эътиборлиси ушбу турда биргина “Зомин” жамоаси ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормади.
* Турнинг энг тезкор голи “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” учрашувида киритилди. Меҳмонлар футболчиси Мақсад Ибрагимов 4-дақиқа ўтиб бораётганида рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
* Энг сўнгги дақиқада киритилган гол ҳам айнан “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” беллашувида қайд этилди. Учрашувнинг 86-дақиқасида “темирйўлчилар” аъзоси Аҳмад Валиев тўп киритиб, ҳисобни биттага қисқартирди. Аммо унинг жамоаси якунда мағлуб бўлди.
* Ушбу турда битта дубл қайд этилди. “Нурафшон” ярим ҳимоячиси Элбек Равшанов “Шердор”га қарши кечган баҳсда иккита тўп киритди.
* Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар 1та пенальти белгилади. “Нурафшон” дарвозаси томон кўрсатилган 11 метрлик тўпини “Шердор” ҳужумчиси Марадона Сафаров аниқ амалга оширди. Маълумот учун, Марадона мавсумнинг биринчи қисмини ПРО-Лиганинг “А” гуруҳи қатнашчиси “Динамо”да ўтказганди.
* Шунингдек мазкур турда битта автогол қайд этилди. “Ифтихор” фуболчиси Нурилло Мирзажонов жамоасининг “Зомин”га қарши кечган баҳсида кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.


20-турда кимлар гол урди?
1. Мақсад Ибрагимов – “Ёзёвон”.
2. Абдулазиз Жўрабоев – “Ёзёвон”.
3. Аҳмад Валиев – “Локомотив-БФК”.
4. Баҳром Нарзуллаев – “Лабса”.
5. Жамшид Ҳасанов – “Ғиждувон”.
6. Мирзабек Жониқулов – “Ғиждувон”.
7. Нурилло Мирзажонов – “Ифтихор” (автогол).
8. Шохжаҳон Аббосов – “Зомин”.
9. Азамат Абдуллаев – “Зомин”.
10. Элбек Равшанов – “Нурафшон” (2та).
11. Фаррух Шотурсунов  – “Нурафшон”.
12. Фаррух Фахриддинов  – “Шердор”.
13. Марадона Сафаров – “Шердор”.
14. Абдулла Набиев – “Шердор”.


ОГОҲЛАНТИРИШ
* 20-турнинг 4та ўйинида ҳакамлар жами 19та футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Бу эса ҳар бир учрашувда ўртача 5тадан сариқ карточка қайд этилганини англатади.
* Таймлар бўйича оладиган бўлсак. Биринчи бўлимда 4 нафар футболчи огоҳлантирилди.
* Учрашувларнинг иккинчи бўлимида эса нисбатан қўполликлар ва қоида бузилиш холатлари кўп учраганига гувоҳ бўламиз. Сабаби ҳакамлар яна 15та ўйинчига сариқ карточка кўрсатган.
* Энг кўп сариқ карточка мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилган, 11та.
* Қолган 8та огоҳлантириш эса меҳмонларга ёзилган.
* Қўполликларга бой тарзад кечган учрашув деб “Ифтихор” – “Зомин” баҳсини айтиш мумкин. Сабаби ўйинни бошқариб борган ҳакам Фаррух Янсупов мезбонлардан 4 нафар футболчига, меҳмонлардан эса 3та ўйинчига сариқ карточка кўрсатган.
* “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” учрашувида эса бу борада аксинча вазият юз берди. Мезбонлар бир нафар, меҳмонлардан эса икки нафар ўйинчи огоҳлантирилди.
* Энг кўп сариқ карточка олган жамоа “Ифтихор” бўлди, 4та.
* “Локомотив-БФК” футболчилари эса 1та сариқ карточка олиб, тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.
* Эътиборлиси 20-турда бирорта ҳам футболчи қизил карточка олмаган.


20-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Сардор Исмоилов – “Локомотив-БФК”.
2. Жасур Отахонов  – “Ёзёвон”.
3. Шаҳбоз Абдураимов – “Ёзёвон”.
4. Ойбек Бобоев – “Лабса”.
5. Баҳром Нарзуллаев – “Лабса”.
6. Суҳроб Қобилов – “Лабса”.
7. Суҳроб Раҳмонов – “Ғиждувон”.
8. Саид Абдужабборов – “Ифтихор”.
9. Асрор Тилаволдиев – “Ифтихор”.
10. Исмоил Охунжонов – “Ифтихор”.
11. Дилмуҳаммад Худойбердиев – “Ифтихор”.
12. Элдор Каримов – “Зомин”.
13. Беҳруз Дўстмуродов – “Зомин”.
14. Шохжаҳон Аббосов – “Зомин”.
15. Элбек Равшанов – “Нурафшон”.
16. Руслан Вагапов – “Нурафшон”.
17. Мурод Тўйчибоев – “Нурафшон”.
18. Бобур Абдуллаев – “Шердор”.
19. Искандар Холмирзаев – “Шердор”.

МУХЛИСЛАР
ПРО-Лига “Б” гуруҳининг энг оғриқли нуқталаридан бири бу – мухлислар ташрифидир. Афсуски “Б” гуруҳидаги ўйинларга томошабинлар 500та ҳам кирмаяпти. Ваҳоланки стадионга кириш кўп жойларда бепул қилиб қўйилган. Шунга қарамай ишқибозларнинг қизиқиши паст даражада.

Хусусан 20-турнинг 4та ўйинига жами 1096 нафар мухлис ташриф буюргани ҳам фикримизни тасдиқлаб турибди.

Энг кўп томошабин Бухоро дербисида кузатилди. Ғиждувондаги “Наврўз” стадионига 496 нафар ишқибоз қадам ранжида қилган.

Тошкентда эса аксинча. “Локомотив-БФК” – “Ёзёвон” учрашувини 27та томшабин кузатиб боргани қайд этилган. Аслида 27та одам кирмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки соат 15:30да бошланган ўйинни ким ҳам стадионда кузатиб боришни истайди.

Кўпчилик учрашув жазирамада бошланишидан ҳам бехабар қолган бўлиши аниқ.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“ЛОКОМОТИВ-БФК” – “ЁЗЁВОН” 1:2
Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 27 томошабин.
“ЛАБСА” – “ҒИЖДУВОН” 1:2
Ғиждувон. “Наврўз” стадиони. 496 томошабин.
“ИФТИХОР” – “ЗОМИН” 0:3
Олтиариқ. “Марказий” стадион. 400 томошабин.
“НУРАФШОН” – “ШЕРДОР” 3:3
Нурафшон. “Дўстлик” стадиони. 173 томошабин.

КЕЙИНГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
21-тур. 16 август, пайшанба
“Зомин” — “Шердор”
“Ғиждувон” — “Ифтихор”
“Ёзёвон” — “Лабса”
“Хотира-79” — “Локомотив-БФК”


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика