ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 10-турнинг 4та ўйинига 1748 мухлис!
21 май 2018 18:02
Янгиликлар
ПРО-Лига, “Б” гуруҳи. 10-турнинг 4та ўйинига 1748 мухлис!
“Б” гуруҳидаги ўйинларга мухлисларнинг қизиқиши сезиларли даражада пасайиб кетганини кўриш мумкин. Буни рақамлар ҳам айтиб турибди. Хусусан ўтган турнинг 4 та ўйинига 4000дан зиёдроқ томошабин кирганди. Бу сафар эса 4та учрашувга жами 1748 томошабин киргани қайдномада кўрсатиб ўтилган. Бу эса ҳар битта ўйинга ўртача 437 ишқибоз кирганини англатади. 10-турда энг кўп мухлис “Зомин” – “Локомотив-БФК” ўйинида кузатилди. Аксинча энг кам томошабин эса Самарқандда кечган “Шердор” – “Ифтихор” ўйинига ташриф буюрди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“ЗОМИН” – “ЛОКОМОТИВ-БФК” - 2:0 (1:0).
Зомин шаҳри. “Марказий” стадион. 1345 томошабин.
“НУРАФШОН” – “ЛАБСА” - 2:0 (0:0).
Юқори Чирчиқ тумани. “Дўстлик” стадиони. 167 томошабин.
“ҒИЖДУВОН” – “ХОТИРА-79” - 3:1 (3:1).
Ғиждувон шаҳри. “Наврўз” стадиони. 119 томошабин.
“ШЕРДОР” – “ИФТИХОР” - 3:2 (1:2).
Самарқанд шаҳри. “Динамо” стадиони. 117 томошабин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар