UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 6-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 6-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Поёнига етган ПРО-Лиганинг 6-тури якуни бўйича эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз. Футболда ўзига яраша жозиба бағишлайдиган голлар эътибор қаратамиз.

6-турда жами 13та гол қайд этилди. Шундан 6тасини мезбон жамоалар киритган бўлса, қолган 7та тўп меҳмонлар фойдасига ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи таймида мухлислар 8та голга гувоҳ бўлди. Иккинчи бўлимда эса яна 5та тўп киритилди.

Турнинг энг тезкор голи 4-дақиқада содир бўлди. “Хоразм”нинг тўпурар ҳужумчиси Қадамбой Нурметов “Машъал”га қарши учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Эътиборлиси 22 ёшли ҳужумчи ушбу голи билан тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи 84-дақиқада киритилди. “Сурхон” аъзоси Сардор Эминов захирадан майдонга тушиб, “Динамо” дарвозасига ғалаба келтирувчи голни урди.

Қизиғи, ушбу турда жамоалар 2тадан кўп гол ура олишмади. Шунингдек ҳеч бир жамоа ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмади. Бундан ташқари 3та ўйинда бир хил ҳисоб – 2:1 натижаси кузатилди.
Ҳакамлар 4та ўйинда жами 6та (!) пенальти белгилади. Суҳроб Неъматов (“Сурхон”), Отабек Нарзуллаев (“Шўртан”), Наврўз Ҳаипов (“Орол”) 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдаланган бўлса, Шаҳзод Убайдуллаев (“Машъал”), Мўйдин Мамазулумов (“Динамо”) ва Элдор Бойматов (“Андижон”) пенальтидан унумли фойдалана олмади.
 Ушбу турда дублга эришган ва автогол муаллифлари кузатилмади.

6-турда кимлар гол урди?
1. Қадамбой Нурметов – “Хоразм”.
2. Муҳаммадқодир Раҳимберганов – “Хоразм”.
3. Сардор Абдураимов – “Машъал”.
4. Шохжаҳон Қиличев – “Машъал”.
5. Отабек Нарзуллаев – “Шўртан”.
6. Баҳодир Муртазоев – “Норин”.
7. Санжар Баратов – “Норин”.
8. Наврўз Ҳаипов – “Орол”.
9. Даврон Исоқов – “Андижон”.
10. Суннатилло Мамадалиев – “Андижон”.
11. Суҳроб Неъматов – “Сурхон”.
12. Сардор Эминов – “Сурхон”.
13. Ҳакимхон Аламхонов – “Динамо”.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика