UZ

Сўнгги янгиликлар

20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  0 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  7 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  0 19:31"Манчестер Юнайтед" Рэшфоддан кейин яна бир ҳужумчисини сотиб юбормоқчи  2 18:57"Арсенал" ёзда трансфер рекордини янгилашга тайёр  2 18:28Френки де Йонгга АПЛдан харидор чиқяпти  3 18:02"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". 1-тур якунланди  0 17:43"Челси" ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларини аниқлаб олди  4 17:10"Реал" афсоналаридан бири футбол билан хайрлашди  7 16:53Расмий хабар: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  10 16:49Назорат учрашуви. "Сурхон" Россия клубини мағлуб этди  5 16:25Ўзбекистон ёшлари Хитой клубини мағлуб этди  7 15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  3 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  3

ПРО-Лига “А” гуруҳи, 20-тур статистикаси Янгиликлар

ПРО-Лига “А” гуруҳи, 20-тур статистикаси

Хабарингиз бўлса керак, 9 август пайшанба куни ПРО-Лига “А” гуруҳининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ПЕШҚАДАМЛАР ОЧКО ЙЎҚОТДИ

20-тур ўйинлари кўпчиликка кутилмаган сюрпризларни тақдим этди десак муболаға бўлмайди. Боиси пешқадамлар кутилмаганда очко йўқотди. Хусусан, Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз уйида “Норин”ни қабул қилиб нурсиз дурангга имзо чекди. Хаққулободликлар ўтган турда техник-мағлубиятга учраганига қарамай, сафарда “газчилар”ни икки очко йўқотишга мажбур қила олди.

Турнир пешқадамига айланиб олган “Андижон” эса водий дербисида “Истиқлол”га имкониятни бой берди. Фарғоналикларнинг тажрибали ҳимоячиси Тимур Султонов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, учрашув тақдирини ҳал этди.

Суперлига йўлланмаси учун курашаётган яна бир клублардан бири – “Сурхон” ўз майдонида кутилмаганда “Шўртан”га имкониятни бой бериб, кўпчиликни ажаблантирди.

“Машъал - Норин” 0:0
 “Истиқлол” – “Андижон” 1:0
 “Хоразм” – “Орол” 2:2
 “Сурхон” – “Шўртан” 1:3

ГОЛЛАР
* 20-турнинг 4та ўйинида жами 9та гол қайд этилди.
* Ҳар бир учрашувга ўртача 2тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 4тани ташкил этди.
* Қолган 5та тўп меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та гол қайд этилган бўлса, иккинчи таймда яна 4та тўп киритилди.
* Энг кўп гол урган жамоа – “Шўртан” бўлди. Ғузорликлар сафарда “Сурхон” дарвозасини нақд 3 маротаба аниқ нишонга олди.
* “Машъал”, “Норин” ҳамда “Истиқлол” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* Турнинг энг тезкор голи 27-дақиқада киритилди. “Орол” ҳужумчиси Наврўз Ҳаипов сафарда “Хоразм” дарвозасини биринчи бўлиб ишғол этиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
* Турнинг энг сўнгги голи ҳам айнан “Хоразм” – “Орол” учрашувида қайд этилди. Урганчлик Темур Бекчанов 81-дақиқада “Орол” дарвозасига иккинчи тўпни киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
* 20-турдага ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар битта пенальти белгилади. “Орол” дарвозаси томон кўрсатилган 11 метрлик тўпини “Хоразм” ҳужумчиси Тимур Бекчанов аниқ амалга ошира олмади.
* Эътиборлиси ушбу турда ҳам дублга эришган футболчилар учрамади.

20-турда кимлар гол урди?
1. Тимур Султонов – “Истиқлол”.
2. Айбек Нурбоев – “Хоразм”.
3. Тимур Бекчанов – “Хоразм”.
4. Наврўз Ҳаипов – “Орол”.
5. Бобур Фарҳодов – “Орол”.
6. Сардор Эминов – “Сурхон”.
7. Аббос Ғуломов – “Шўртан”.
8. Маъруф Муродов – “Шўртан”.
9. Фарҳод Намозов – “Шўртан”.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
Футболда қўполликлар ва ўйин қоидаси бузилиш холатлари учраб туриши табиий хол.

* 20-тур ўйинларида ҳам ҳакамлар бир нечта футболчиларни сариқ ва қизил карточка билан “сийлади”.
* Хусусан 4та ўйинда ҳакамлар жами 17 нафар футболчини сариқ карточка билан огоҳлантирган.
* Бу эса ҳар бир баҳсга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.
* Қўполликларга бой тарзда кечган ўйин деб “Истиқлол” – “Андижон” қарама-қаршилигини айтиш мумкин. Учрашув бош ҳаками Акобирхўжа Шукуруллаев ҳар икки жамоадан 3 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлади”. Шунингдек ўйин сўнггиларида меҳмонлар сардори Иброҳим Отахановга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.
* Муборакда кечган “Машъал” – “Норин” учрашувида эса аксинча холат юз берди. Ўйин бош ҳаками Олим Толибжонов шу куни фақат “газчилар”нинг икки нафар ўйинчисини огоҳлантирди холос.
* “Норин” жамоаси футболчилари ушбу турда бирорта ҳам сариқ карточка олмасдан, тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.
* Мезбон жамоаларнинг 9 нафар футболчисига сариқ карточка кўрсатилган бўлса, қолган 8та огоҳлантириш меҳмонларга ёзилди.
* Юқорида айтиб ўтганимиздек, 20-турда битта қизил карточка кўрсатилди. “Андижон” жамоаси сардори Иброҳим Отахонов сафарда “Истиқлол”га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида қизил карточка олиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди. Якунда унинг жамоаси мағлуб бўлди.

20-турда кимлар сариқ карточка олди?
1. Хусниддин Алиқулов – “Машъал”.
2. Санжар Зокиров – “Машъал”.
3. Сардор Теляков – “Истиқлол”.
4. Ҳамидулло Абдуҳамидов – “Истиқлол”.
5. Анвар Хожимирзаев – “Истиқлол”.
6. Қадамбой Нурметов – “Андижон”.
7. Фарҳод Мираҳматов – “Андижон”.
8. Нодирхон Камолов – “Андижон”.
9. Наврўз Алимов – “Хоразм”.
10. Тимур Бекчанов – “Хоразм”.
11. Сардор Матмуротов – “Хоразм”.
12. Дамир Низанов – “Орол”.
13. Улуғбек Қутибоев – “Орол”.
14. Сирожиддин Аллаев – “Сурхон”.
15. Сирожиддин Раҳматуллаев – “Шўртан”.
16. Олим Каримов – “Шўртан”.
17. Ислом Бойсариев – “Шўртан”.

ЭНГ КЎП МУХЛИС ТЕРМИЗДА
* 20-турнинг 4та ўйинига жами 5641 нафар томошабин ташриф буюрган.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 1410та мухлис демакдир.
* Энг кўп томошабин Термиз шаҳридаги “Алпомиш” ўйингоҳига ташриф буюрган.
* Муборакдаги “Баҳром Вафоев” номли стадионда эса аксинча вазият кузатилди.
 
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
“МАШЪАЛ” – “НОРИН” 0:0

Муборак. “Б. Вафоев” стадиони. 765 томошабин.
“ИСТИҚЛОЛ” – “АНДИЖОН” 1:0
Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 1456 томошабин.
“ХОРАЗМ” – “ОРОЛ” 2:2
Урганч. “Ёшлик” стадиони. 905 томошабин.
“СУРХОН” – “ШЎРТАН” 1:3
Термиз. “Алпомиш” стадиони. 2515 томошабин.

НАВБАТДАГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
21-тур.
15 август (чоршанба)

«Орол» - «Сурхон»
«АНДИЖОН» - «Хоразм»
«Норин» - «Истиқлол»
Динамо» - «Машъал»
«Шўртан» дам олади


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика