UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  0 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  2 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5

Превью. Устоз ва шогирд тўқнашувида ким ғолиб бўлади? Янгиликлар

Превью. Устоз ва шогирд тўқнашувида ким ғолиб бўлади?

Бугун Италия Чемпионатида 21-тур учрашувларига старт берилади. Бугун Осиё Кубоги ўйинлари йўқ ва бемалол еврофутбол томоша қилишимиз мумкин бўлади.

"Сассуоло" — "Кальяри"

2019 йилда "Сассуоло" ҳали умуман гол ура олмади. А Серия ва Италия Кубогида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган жамоалардан бири "Наполи"га (0:2) мағлуб бўлди. Чемпионатда эса "Интер" билан дуранг (0:0) ўйнади. Шундай экан, бугун дастлабки голларини киритишлари зарур. "Сассуоло"нинг бугунги рақибини ҳисобга олсак, бу ишни амалга оширишнинг айни вақти. Чунки "Кальяри" гол уришдан кўпроқ, тўпни ўтказиб юборишни одат қилган.

"Кальяри"га қарши ўтадиган учрашувдан "қора-яшиллар" унумли фойдаланиб, бу серияга барҳам беришлари мумкин. "Сассуоло" ўз майдонида бўлган сўнгги 7та ўйинда энг яхши натижаси ҳам дуранг билан якунланган. У фақат "Катанья" клуби устидан ғалаба қозонолган эди. Аммо бу Италия Кубоги доирасида бўлганди.

Бугун "Кальяри" ҳимоячиси Рагнар Клаван майдонга тушмайди. Эстониялик футболчи операция бўлди ва қачон ўйинларга қайтиши ҳали аниқ эмас. "Сассуоло" футболчиларидан эса ҳимоячи Марлон Сантос (жароҳат олган) ва ярим ҳимоячи Стефано Сенси (ўйиндан четлаштирилган) учрашувни ўтказиб юборади.

"Сампдория" — "Удинезе"

"Сампдория" Фабио Квальярелла билан Еврокубок учун курашмоқда. Олтинчи поғонага кўтарилиб олиш учун жамоага бор йўғи икки очко етишмаяпти. Агар мезбонлар ҳужумдаги ҳаракатчанликни сақлаб тура олсалар, у ҳолда ғалабага эришишлари мумкин. Ҳозирда "Сампдория" етакчиси Фабио Квальярелла қаторасига 10та ўйинда гол урган. Унинг натижалари ажойиб. Шундай экан, "Сампдория" мухлислари нимадан ҳавотирга тушишлари мумкин? Гастон Рамирес ва Жанлука Капрари майдонга тушмайди. Улар биргаликда 9та гол урди.  Квальярелла ёрдамчилари турли сабаблар туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Бир муаммо, агар бугун жамоа етакчиси гол ура олмаса, унда ким рақиб дарвозасини ишғол этади?

"Удинезе"нинг ҳам улашиб ташлайдиган очколари йўқ, улар элитадан чиқиб кетишга жуда яқин турибди. Давиде Никола жамоасига ёрдам сифатида Стефано Окака-Чука, Марвин Зегелар ва Себастьян Де Майо келган: "Удинезе"да уларнинг бари ижарада тўп тепади. Стефано Окака-Чука дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлганди, лекин ўшанда жамоа ғолиб бўла олмаганди: уйда "Парма"га қарши баҳс (1:2).

Эслатиб ўтамиз, "Сампдория" уй учрашувларини ўтказувчи "Луижжи Феррарис" стадионида бўлган сўнгги 5та ўйинда "Удинезе" умуман ғалаба қозонолмаганди. Олтинчи уринишда наф чиқармикан?


“Милан” — “Наполи”

Бугунги куннинг энг муҳим учрашуви Милан шаҳрида бўлиб ўтади. Женнаро Гаттузо шогирдлари "Наполи"ни қабул қилади. Гонсало Игуаиннинг "Челси"га ўтиши борасидаги машмашалар ҳам ҳал бўлиб кетди. Аргентиналик ҳужумчи ярим йил ичида ҳам "Милан"даги ўз ўрини топа олмади. Унинг ўрини Кшиштоф Пёнтек эгаллади. "Россонери" келажагини айнан шу йигитда кўрмоқда. Поляк бугунги ўйинчилар рўйхатида бор ва бошланғич таркибда майдонга тушиши ҳам мумкин. У ва Лукас Пакета "Милан"ни юқори чўққиларга олиб чиқишига шубҳа йўқ.

Хўш, Женнаро Гаттузочи? Мураббий ҳозирча ўз лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда, лекин кундан-кунга унга берилаётган саволлар сони ортиб бормоқда. Ёки раҳбарият мураббийни ўзгартириш ниятида эмасми?!

Айниқса, қаршингда афсона турган бўлса. Карло Анчелотти илк маротаба Италиянинг бошқа бир жамоаси устози сифатида "Милан"га қарши учрашувга ташриф буюради. Бугунги оқшом Карло ота учун ўзгача ўйин бўлиши турган гап. Неаполликлар "Ювентус"га етишлари амалда иложсиз, лекин тақибчилар билан орадаги фарқ ҳам етарли.

Биринчи давра учрашувида "Наполи" уйда "Милан" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар натижа қандай бўлар экан?


Нозима Зарипова тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика