UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви Зоминда бўлиб ўтади.
«СЎҒДИЁНА» – «БУНЁДКОР»
1 июнь. Зомин. "Зомин" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Б.Намозов, Х.Мирзааҳмедов, А.Снетков, А.Эргашев
Назоратчи:
А.Ҳотамов.

“Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” олий лигада 8 бора тўқнаш келишган. Натижалар пойтахт жамоасининг мутлоқ устунлигини кўрсатмоқда.

“Бунёдкор” 8та ўйиндан 8тасини ютган. Тушунарлики “Сўғдиёна” бу рақиб билан дуранг ўйнамаган ва ғалаба қозона олмаган. “Бунёдкор” ўйинларда 29 та гол киритган, жиззахликлар 1 бора “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол этишган. “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда 24 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, “Сўғдиёна”да бу кўрсаткич 0 ни ташкил этади. “Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 6:1.

Ўтган йил биринчи турда Тошкентда ўтган баҳсда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучишган. Олександр Пишур учта тўп киритган, Лутфулла Тўраев ва Камолиддин Мурзоев бир мартадан гол уришган. Жавоб баҳсида Пишур ва Сардор Рашидов “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилишган – 0:2.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги тўрт учрашув:
08.11.2013 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:2
15.06.2011 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 1:6
04.08.2009 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:3
30.06.2008 «Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 0:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” бу рақиб дарвозасига урилган ягона голни ўз майдонида урган. Ўша тўпни 2011 йилги мавсумда Артурос Фоменко киритганди. “Қалдирғочлар” сафардаги тўртта ўйинда ҳам ғалабага эришишган. “Бунёдкор”нинг сафардаги голлари сони 16та.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика