UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 4-турида "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент)
12 апрель 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
А.Асимов, М.Саидқосимов (Тошкент), А.Снетков, Д.Жалимов.
Назоратчи: Ғ.Каримов (Тошкент).
 
“Пахтакор” ва “Қизилқум” олий лигада 30 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Пахтакор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Шерлар” ўзаро ўйинларда 25 марта ғалаба қозонишган. 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Қизилқум” фақат 1 марта “Пахтакор”ни таслим қила олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “шерлар”да 83:17. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 79 очкога эга бўлган, “Қизилқум” ўз ҳисобига 7 очко ёзиб қўя олган. Тошкент клубининг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 11:0га тенг бўлса, “Қизилқум”да бу кўрсаткич 2:1га тенг.

2014 йил Тошкентдаги учрашувда битта гол урилган. “Шерлар” сардори Кахи Махарадзенинг киритган тўпи уч очко келтирган – 1:0. Навоийда эса томошабинлар 5та гол гувоҳи бўлишган. Майдон эгалари ҳужумчиси Наврўз Алимов ҳисобни очганди. Бунга Кахи Махарадзе (2та), Владимир Козак ва Шерзод Каримов жавоб беришганди – 1:4.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

15.08.2014 «Қизилқум» - «Пахтакор» 1:4
27.05.2013 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:1
03.09.2012 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:4
05.11.2011 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:3
31.07.2010 «Қизилқум» - «Пахтакор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Қизилқум” ўз майдонида ушбу рақибни умуман мағлуб эта олмаган. Бўлиб ўтган 15та ўйиннинг 13тасида “шерлар” зафар қучишган. 2та баҳсда эса дуранг қайд этилган. Сўнгги бор “Қизилқум” ўз уйида 2002 йил мағлуб бўлмаган.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика