UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК баҳси учун таркиблар эълон қилинди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  1 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   10 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  3 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  9 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  22 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1

Превью. "Қизилқум" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Локомотив"

Чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" клуби бугун Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Локомотив» (Тошкент)
26 октябрь 2015. Навоий. "Сўғдиёна" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 21 бор кесишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 10 марта, “Қизилқум” 7 марта ғалабага эришишган. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 29та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” 34, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Биринчи даврада Тошкентда ўтган ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилган эди. Катта Жасур Ҳасанов томонидан биринчи дақиқада урилган гол “Локо”га ғалаба келтирганди – 1:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.09.2014 «Қизилқум» - «Локомотив» 2:3
26.08.2013 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0
08.08.2012 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:1
03.04.2010 «Қизилқум» - «Локомотив» 0:1
29.06.2009 «Қизилқум» - «Локомотив» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Уч марта дуранг қайд этилган ва “Локомотив” икки бор сафардан ғолиб сифатида қайтган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика