UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  3 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  172 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Превью. "Олмалиқ" – "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" – "Металлург"

Бу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 14 марта куч синашишган.
Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Олмалиқликлар 14 баҳснинг 7тасида ғалаба қозонишган. 6 учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Битта ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати ҳам табиийки “Олмалиқ” фойдасига 30-27. Ўзаро ўинларда “Олмалиқ” 22 очони қўлга киритган бўлса, “Металлург” 19 очкога эга бўлган.

“Олмалиқ”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1. “Металлург”нинг “Олмалиқ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси эса – 4:3 ни ташкил этади.

Ўтган йил қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа 3:2 ҳисобида зафар қучган. Олмалиқда мезбонлар сафида Дилявер Абибуллаев, Шерзод Ҳакимов, Диёр Туропов, меҳмонлар таркибида Шаҳзодбек Нурматов ва Суннатилла Мамадалиев гол урганди – 3:2. Бекободда Шухрат Юлдашев, Александр Ковалев, Зоҳид Абдуллаевнинг голларига Зафар Полвонов ва Обид Жўрабоев жавоб берганди – 3:2.

Олмалиқда ўтган барча учрашувлар:
30.05.2014 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
25.08.2013 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
20.05.2012 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
12.05.2011 «Олмалиқ» - «Металлург» 4:1
25.09.2010 «Олмалиқ» - «Металлург» 3:2
07.03.2009 «Олмалиқ» - «Металлург» 2:1
29.03.2008 «Олмалиқ» - «Металлург» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Олмалиқ” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда фақат ғалаба қозонган. Етти ўйиннинг фақат биттасига йирик ҳисоб қайд этилган. “Металлург” сафарда бу жамоа дарвозасига фақат битта учрашувда гол ура олмаган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика