UZ

Сўнгги янгиликлар

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  1 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

Превью. «Норин» - «УзДонгЖу» Янгиликлар

Превью. «Норин» - «УзДонгЖу»

Теглар :  УзДонгЖуНорин
Эртага футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги 23-турнинг қолдирилган баҳсларига старт берилади.

Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоаси сафарда қўшни Наманган вилояти Хаққулобод туманининг «Норин» жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу ўйин жамоаларнинг ўзаро иккинчи тўқнашуви ҳисобланади. Биринчи даврада Андижондаги учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобда ғалабага қозонган эди. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўринларига этибор қаратсак: «УзДонгЖу» жамоаси ўтказилган 31 ўйиндан 55 очко жамғариб 4-ўринни ўзлариники қилиб олган бўлса, мезбонлар «Норин» жамоаси эса 31-ўйиндан 72 очко жамғариб олий лига ўтиш баҳсига қатнашиш ҳуқуқини берувчи 2-ўринга асосий даъвогар бўлиб туришибди. Норин жамоасини ушбу учрашувда фақат ғалаба қаноатлантиради акс ҳолда эгаллаб турган жойларини бой бериб қўйишлари мумкин. Эртанги ўйинни Тошкентлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб боради унга қанотларда жиззахлик Маҳмуд Турдиев ва гулистонлик Дониёр Убайдуллаевлар ёрдам беришади.

Ушбу баҳс Хаққулободдаги «Шодлик» стадионда соат 14:00 бошланиши режалаштирилган.
Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

Қолдирилган 23– тур 9 ноябр (чоршанба)
«Норин» (Хаққулобод) - «УзДонгЖу» (Андижон).«Шодлик» стадиони соат 14:00 да.
Хакамлар
: А.Эргашев (Тошкент),М.Турдиев (Жиззах),Д.Убайдуллаев (Гулистон).
Назоратчи: Т.Абдуллаев (Тошкент).

«УзДонгЖу» ФК матбуот котиби Шерзодбек Мамадалиев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика